Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади?
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Freepik
Ҳужжат билан 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар белгиланди:
олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади;
кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга шакллантирилади ва ҳар йили меҳнат бозоридаги ўзгарувчан тенденциялар, минтақалар ижтимоий муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларининг кадрлар билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда платформага тегишли тузатишлар киритилади.
Тасдиқланган Низом қуйидагиларни белгилайди:
- давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда буюртмани юқори органларга тақдим этиш тартиби;
- иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш усуллари;
- иқтисодиёт тармоқларининг мутаносиб ривожланиши мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришнинг устувор йўналишлари.
Платформада қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
- иқтисодий фаолият турлари бўйича иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлганлар сони;
- давлат ва нодавлат олий ўқув юртлари битирувчиларининг олий ўқув юртини тугатгандан кейин фаолият турлари бўйича расмий ишга жойлашиши;
- меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражалари;
- республика ҳудудида фаолият юритаётган давлат, нодавлат ва хорижий олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари битирувчилари сони;
- бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш учун профессор-ўқитувчилар таркиби ва моддий-техник база бўйича мавжуд ресурслар ҳажми.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
SSJ-100 ҳалокати: Давлатлараро авиация қўмитаси масъулиятни экипажга юклади
Жаҳон | 11:03
-
Британияда ишламоқчи бўлганлар учун таълим дастурлари амалга оширилади
Ўзбекистон | 10:43
-
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
Жаҳон | 10:29
-
Зеленский Киевда тинчликпарвар кучлар бўйича йиғилиш ўтказилишини эълон қилди
Жаҳон | 10:22
Мавзуга оид

10:12 / 31.01.2025
Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади

15:25 / 13.01.2025
Фаол депутатлар миллий кадрлар захирасига киритилади

15:03 / 10.01.2025
"Топ-500"га кирадиган университетлар билан бирга кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

11:31 / 28.11.2024