Швецияда ўқув марказидаги отишма вақтида 10 киши ҳалок бўлди
Ҳужум уюштирган шахс ўз жонига қасд қилган.

Фото: Reuters
4 феврал куни Швеция марказий қисмида, пойтахт Стокҳолмдан 200 км ғарбдаги Эребру шаҳрида болалар мактаби билан ёнма-ён жойлашган катта ёшлилар учун ўқув марказида отишма рўй берди.
Маҳаллий нашрлар аввалига ҳодиса оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганини хабар қилган, расмий маълумотларда эса олти киши жабрлангани айтилган, қурбонлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берилмаганди.
Шаҳар полицияси бошлиғи Роберто Эйд Форест кун охирига келиб «10 киши ўлими»ни тасдиқлади, улар орасида ҳужум уюштирган шахс ҳам бор. Ҳозирча полиция қурбонлар сонига аниқлик киритилмаган.
Ҳужум уюштирган шахс ҳақида шу вақтгача полицияга таниш бўлмаган, у қандайдир уюшган гуруҳ аъзоси ҳам эмас. Полиция ҳозирча ҳужумда террорчилик мотивларини топмаган.
«Жиноятчи якка ҳолда ҳаракат қилган, деб ўйлаяпмиз», — деган Форест ва мазкур «фавқулодда фожиали ҳодиса» юзасидан тергов жараёни ҳали жуда эрта босқичда эканини қўшимча қилган.
Шошилинч тарзда чақирилган матбуот анжуманида Швеция бош вазири Улф Кристерссон ўқув муассасидаги отишма қурбонлар сони бўйича мамлакат тарихида бемисл ҳолат бўлганини айтган.
«Швецияда содир бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслигимиз керак бўлган воқеа юз берди», деган у. Бош вазирнинг ёнида турган адлия вазири Гуннар Строммер эса унинг ортидан Швеция «ҳеч қачон мактабдаги бундай кўламдаги отишмага гувоҳ бўлмагани»ни қайд этган.
Шунингдек, Строммер қурбонлар орасида илгари полицияга маълум бўлмаган жиноятчи ҳам борлигини қўшимча қилган.
«Ҳозирда қурбонлардан бири асосий гумонланувчи ҳисобланмоқда. Илгари у полицияга маълум бўлмаган ва биз ҳозирча бу нега рўй берганини билмаймиз», — деган вазир.
Расмийлар шаҳар аҳолисини бошқа ҳужумлар бўлишини кутишга асос йўқлигига, шу туфайли кейинги куни болаларни мактабга юбориш мумкинлигига ишонтирган.
125 минг аҳоли яшовчи Эребру — Швециянинг аҳоли сони бўйича олтинчи ўриндаги муниципалитети ҳисобланади.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 13:00 да Комвуксда — асосан бошланғич ёки ўрта мактабни тамомламаган ўсмирлар қатнайдиган таълим марказида рўй берган. У бир неча таълим муассасаларини, жумладан болалар мактабини ҳам ўз ичига олувчи кампусда жойлашган. Дастлабки хабарларда отишма мактабда рўй бергани айтилганди.
Ўқув маркази ҳудудига дарҳол полициячилар, шифокорлар ва қутқарувчилар йўл олган, маҳаллий расмийлар аҳолини бу ҳудуддан узоқроқда бўлишга чақирган.
Воқеа жойидан олинган кадрларда ўнлаб қуролланган полициячилар, кўплаб тез ёрдам машиналари ҳамда фавқулодда хизматлар автомобилларини кўриш мумкин.
Воқеа жойига яқин жойда жойлашган дўкон ходими журналистларга «бешта қисқа портлаш»ни эшитганини айтган. Ўқитувчилар билан бирга яқин атрофдаги ресторанда яширинган ўқувчиларнинг сўзларига кўра, мактабга «ниқобли одам» кириб, отишма бошлаган.
Полициянинг ҳодиса бўйича илк баёнотида фақат беш нафар жабрланувчи ҳақида гап кетганди.
«Айни вақтда ҳодиса қотилликка суиқасд, ўт қўйиш ва оғирлаштирувчи ҳолатларда қурол ишлатиб содир этилган жиноят сифатида баҳоланмоқда», — дейилади пресс-релизда.
Кейинроқ маҳаллий соғлиқни сақлаш хизматлари беш нафар жабрланувчининг барчаси маҳаллий шифохонада экани, улардан бири оғир аҳволдалигини маълум қилди. Кейин эса жабрланганлар сони 6 нафарга етгани маълум бўлди. Шундан сўнг яна бир матбуот анжумани чақирилди ва унда кўплаб қурбонлар ҳақида хабар берилди.
«Ниқобли шахслар» Швецияда аввал ҳам ҳужумлар уюштирган
Швеция жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича миллий кенгаши маълумотларига кўра, 2010-2022 йиллар давомида мамлакат мактабларида содир бўлган етти зўравонлик ҳодисасида 10 киши ҳалок бўлган. 2015 йилда ана шундай жиноятлардан бирида ирқчилик кайфиятида бўлган 21 ёшли ниқобли ҳужумчи ўқитувчининг ёрдамчисини, бир болани ўлдирган ва яна икки болани яралаган.
Швеция ўнлаб йиллар давомида Ғарб дунёсидаги энг либерал иммиграция сиёсатидан бирига эга бўлиб келган, бироқ сўнгги йилларда мамлакатда жиноятчиликнинг кескин ўсишидан сўнг, асосан муҳожирларнинг интеграциялашувининг ёмонлиги туфайли ўз ёндашувини сезиларли даражада қайта кўриб чиқди, деб хабар берган Reuters.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

02:18 / 04.04.2025
Швеция ядровий урушга тайёрланмоқда: мамлакатда 64 мингта бункер модернизация қилинади

23:40 / 31.03.2025
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди

10:18 / 31.03.2025
Мурманскда номаълум шахс кўп қаватли уйнинг томидан ўт очди

19:46 / 09.03.2025