2024 йилда аҳоли даромадларининг реал ўсиш суръати 8,1 фоиз бўлди
Ўтган йил якунига кўра, ўзбекистонликлар даромадларининг номинал кўринишдаги ўсиши 18,5 фоизни, реал ўсиш суръати эса 8,1 фоизни ташкил этди, дея маълум қилди Статагентлик. Бу 2023 йилдаги кўрсаткичдан юқори.
2024 йилда Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 896,3 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисоботида келтириб ўтилган.
Ўтган йилда аҳоли даромадларининг номинал кўринишдаги ўсиши 18,5 фоизни, реал ўсиш суръати эса 8,1 фоизни ташкил этган.
Аҳоли жон бошига умумий даромадлар эса номинал қийматда 16,1 фоизга, реал кўринишда 5,9 фоизга кўпайди. Натижада 2023 йилда аҳоли жон бошига йиллик ўртача даромад 20 миллион сўм бўлган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 24,1 миллион сўмга етди.
Ҳудудлар кесимида даромадларнинг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (60 млн 594,4 минг сўм), Навоий (38 минг 112,3 минг сўм), Бухоро (27 минг 508 минг сўм) ва Тошкент (25 млн 123,3 минг сўм) вилоятларида қайт этилган. Пойтахт ва 3 та вилоятда аҳоли жон бошига умумий даромадлар республикадаги умумий кўрсаткичдан баланд бўлган.
Бу борадаги энг қуйи кўрсаткичлар Наманган вилояти (16 минг 849 минг сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (16 млн 858 минг сўм) ва Сурхондарё вилоятида (17 млн 880 минг сўм) қайд этилган.
Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Тошкент шаҳри (15,4 фоиз), Навоий (7,9 фоиз) ва Тошкент (6,4 фоиз) вилоятларида кузатилган. Сурхондарё (0,2 фоиз), Наманган (0,5 фоиз) ва Фарғона вилоятларида (1,1 фоиз) аҳолининг реал даромадлари жуда кам миқдорда ўсган.
Аҳолининг умумий даромадлари таркиби
2024 йилда аҳолининг умумий даромадлари ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 27,9 фоиз улушга эга бўлган ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва 35 фоиз улушга эга мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар ҳамда 26 фоизни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.
2024 йилнинг январ-декабр ойлари маълумотларига кўра, трансфертлардан олинган даромадларнинг 2023 йилнинг мос даврига нисбатан номинал ўсиш суръати 13,7 фоизни ташкил этган. Ушбу даврда аҳолининг умумий даромадлари ҳажмида трансфертларнинг улуши 26 фоиз бўлган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Яман ҳусийларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашни буюрди
Жаҳон | 01:48
-
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 23:32 / 15.03.2025
-
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин
Жаҳон | 22:27 / 15.03.2025
-
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи
Жаҳон | 22:01 / 15.03.2025
Мавзуга оид

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди

13:32 / 07.03.2025
Ўзбекистонда расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади

11:55 / 04.03.2025