Швециядаги ўқув марказига ҳужум: 11 киши ҳалок бўлди
Эребру полицияси таълим марказидаги отишма ҳақида янги маълумотларни эълон қилди. Жиноятни содир этганликда гумон қилинган шахс ўлик ҳолда топилган, унинг мотивлари ўрганилмоқда.

Фото: Kicki Nilsson / TT News Agency / Reuters
Швеция Стокҳолмдан тахминан 200 км ғарбда жойлашган Эребру шаҳридаги Campus Risbergska катталар таълим марказига кеча содир этилган қуролли ҳужум ортидан бир кунлик мотам эълон қилди. 5 феврал, чоршанба куни парламент ва қироллик саройи биноларидаги байроқлар тушириб қўйилди.
Олти нафар жабрланувчи шифохонада қолмоқда
Эребру полицияси бошлиғи Роберто Эйд Форест матбуот анжуманида гумон қилинаётган жиноятчи полиция уни топган вақтида ўлик ҳолатда бўлганини билдирди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг хабар беришича, ҳужум оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, уларнинг ҳаммасининг ҳам шахси ҳозирча аниқланмаган.
Минтақавий соғлиқни сақлаш хизмати директори Жонас Классоннинг сўзларига кўра, олти нафар жабрланувчи шифохонада қолмоқда, улардан беш нафарида ҳаётига хавф туғдирувчи ўқ жароҳатлари бор. Ҳозирда беморларнинг аҳволи барқарор, икки нафари ҳамон реанимацияда.
Жиноятчининг мақсади номаълумлигича қолмоқда. Терговчиларнинг фикрича, у ёлғиз ҳаракат қилган ва ҳужум террорчилик ҳаракати эмас. Ҳужум қилгани тахмин этилаётган шахс аввал полицияга маълум бўлмаган. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим версияларни рад этишди. Айни дамда терговда жиноятчи мафкуравий сабабларга кўра ҳаракат қилган деб ҳисоблашга асос йўқ, дея маълум қилинди.
Швеция расмийлари: мамлакат тарихидаги энг қўрқинчли оммавий отишма
Швеция бош вазири Улф Кристерссон Эребрудаги ҳодисани «Швеция тарихидаги энг қўрқинчли оммавий отишма» деб атади. Швеция адлия вазири Гуннар Стрёммер вазиятни «жуда жиддий» дея баҳолади. «Ушбу воқеа бизнинг жамиятимизни тубдан ларзага келтирди. Биз бошқа мамлакатлар ҳақидаги хабарларни даҳшат билан ўқиган бўлишимиз мумкин, лекин бу Швецияда ҳеч қачон содир бўлмайди деб ўйлаган нарсамиздир», деди у.
Бир кун аввал ўқитувчилари билан атрофдаги ресторандан паноҳ топишга муваффақ бўлган ўқув марказидаги ўқувчилар мактабга «ниқобли одам» кириб, ўт очгани ҳақида хабар берганди.
Рисбергск марказида бир нечта, шу жумладан болалар учун ҳам таълим муассасалари мавжуд, аммо у ерда асосан 20 ёшдан ошган одамлар ўрта ва қўшимча таълим олишади. Бошқа нарсалар қаторида, у иммигрантлар учун швед тили курслари ва ногиронлар учун касбий тайёргарлик курсларини таклиф қилади.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ОАВ: АҚШ Эронга ҳужум қилиш таҳдиди туфайли Исроил билан ҳарбий ҳамкорликни музлатди
Жаҳон | 12:50
-
Маданият ва санъат соҳасидаги стартап-лойиҳалар учун грант ажратилади
Ўзбекистон | 12:48
-
АҚШ махсус элчиси НАТОнинг шарққа кенгайиши тўхташини истисно этмади
Жаҳон | 12:25
-
Сурхондарёда 23 та кўп қаватли турар жой биносида сейсмик жиҳатдан камчиликлар аниқланди
Ўзбекистон | 12:13
Мавзуга оид

20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади

00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди

21:20 / 10.05.2025
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради

22:46 / 03.05.2025