Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Она бундай «қўпол ҳазил»ни TikTokʼка видео жойлаштириш мақсадида амалга оширган. Суд эса аёлни айбдор деб топиб, жаримага тортди.
Швециянинг Ҳелсингборг шаҳрида яшовчи 24 ёшли аёл TikTokʼдаги видео учун жаримага тортилди. Роликда у тухумни қизининг пешонасига уриб чаққани тасвирланган.
Қайд этилишича, воқеа ўтган йили содир бўлган. Она қизига биргаликда олмали пирог пиширишни таклиф қилган. Шундан сўнг аёл тухумни қизнинг пешонасига уриб чаққан ва ҳолатни видеога олган. Қиз юз берган ҳолатдан ҳайратга тушиб, бу унга ёқмаганини айтган. Аёл эса бунга жавобан кулган.
TikTokʼка жойланган ушбу ролик қарийб 100 минг маротаба кўрилган. Видеога эътибор қаратган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири бу ҳақида полицияга хабар берган. Натижада, аёлга «болага нисбатан зўравонлик қилиш» айблови илгари сурилган.
Она судда қилган иши қўпол ҳазил эканини маълум қилиб, TikTokʼда бу каби видеолар трендда бўлгани ва кўплаб ота-оналар шундай роликларни тасвирга олганини таъкидлаган. Аммо прокурор аёл болани «таҳқирлади» деб топган ва унинг ҳаракатларини «ўйламай қилинган иш» дея таърифлаган.
Натижада, аёл айбдор деб топилган ва 20 минг крона (2 минг доллардан ортиқ) миқдорида жаримага тортилган.
Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аёлларга тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари 121 фоизга ошгани маълум бўлди
Ўзбекистон | 09:04
-
UBS университети: Ўзбекистонда халқаро таълимни ривожлантиришда янги босқич
Ўзбекистон | 09:00
-
Тўқаев таэквондо бўйича қора камарни олди ва тахтани синдирди
Жаҳон | 08:53
-
Қўқонда қалбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 08:11
Мавзуга оид

07:46 / 07.07.2025
Ўзбекистон ва Швеция меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро битим тузиши мумкин

22:01 / 29.06.2025
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди

13:47 / 28.06.2025
Ўзбекистон онкологик касалликларга қарши курашишда Швеция билан ҳамкорлик қилади

10:33 / 25.06.2025