Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Афғонистондаги ягона аёллар радиостанциясини ёпди
Радиостанция бошланғич таълимдан маҳрум қилинган қизлар учун дарслар олиб бораётган эди.
«Толибон» мамлакатдаги Radio Begum ягона аёллар радиостанциясини ёпиб қўйди, у бошланғич таълимдан маҳрум қилинган қизлар учун дарслар олиб борган.
CNN маълумотларига кўра, «Толибон» Ахборот вазирлиги телеканал «кўп маротаба эшиттириш сиёсатини бузиш ва радиостанция лицензиясидан нотўғри фойдаланиш, жумладан, хорижий контент ва кўрсатувларни рухсатсиз тақдим этиш» туфайли тўхтатилганини айтган. Шунингдек, станциянинг келажаги «вақти келганида» аниқланиши маълум қилинган.
Radio Begum ходимларининг айтишича, «Толибон» уларнинг Кобулдаги офисига бостириб кириб, компьютерлар, дисклар ва телефонларни тортиб олган ва станцияда ишлаган икки кишини ҳибсга олган.
Тақиқланишдан олдин Radio Begum бутун Афғонистон бўйлаб аёллар учун кунига олти соатлик дарслар, шунингдек, саломатлик, психология ва маънавият дастурларини эфирга узатган. Радиостанция афғон қизларига таълим бериш ва аёлларни қўллаб-қувватлаганини, бироқ, «ҳеч қандай сиёсий фаолиятда иштирок этмаганини» маълум қилган.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026