Ўзбекистон | 08:55 / 06.02.2025
2098
2 дақиқада ўқилади

Улушдорлар қурувчини махсус платформа орқали текшириши мумкин бўлади

Ўзбекистонда 1 июлдан уй-жой қурилиши бўйича электрон платформа ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Унда қурувчилар лойиҳаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилиши керак. 

Фото: KUN.UZ / Муҳаммаджон Ғаниев

Ўзбекистонда уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу президент фармонида назарда тутилган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Шаффоф қурилиш» тизими доирасида платформа яратиш топширилди.

Ҳужжатда айтилишича, платформа 2025 йил 1 июлда тўлиқ ишга тушиши режалаштирилган.

Улушдорларнинг маблағларини жалб қиладиган қурувчилар қуйидагиларни платформага жойлаштириши керак:

  • қурилаётган бинонинг аниқ манзили;
  • қаватлар, кириш йўлаклари, хонадонлари ва нотурар жойлар сони;
  • майдон ва унга туташ ҳудуд;
  • молиялаштирувчи тижорат банки тўғрисидаги маълумотлар;
  • сотилган турар ва нотурар жойлар;
  • лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ижобий экспертиза хулосаси;
  • қурилишни бошлаш санаси ва фойдаланишга топшириш муддати;
  • қурилиш ҳолати ва бошқа маълумотлар.

Электрон платформага маълумотлари жойлаштирилмаган объектлар бўйича тузилган улушли шартномаларга нотариал ҳаракатлар амалга оширилмайди ҳамда бундай шартномалар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Маълумотни платформага жойлаштирмаган қурувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти