Зеленский Пиотровский ва бошқа россияликларга қарши санкциялар киритди
Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг россиялик шахслар ва «танкер флоти»га қарши янги санкциялар тўғрисидаги қарорини кучга киритди. Рўйхатда Эрмитаж директори Михаил Пиотровский ҳам бор.

Фото: Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг «Украина маданий ўзига хослигини йўқ қилиш учун масъул бўлган» русларга, шунингдек, нефтни бир баррел учун 60 доллардан юқори нархда ташийдиган танкер капитанларига қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорини кучга киритди. Бу ҳақда 5 феврал, чоршанба куни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак ўзининг Telegram-каналида ёзди.
Чекловга дучор бўлган танкер капитанлари рўйхати 57 кишига кенгайтирилди. Улардан 56 нафари Россия фуқароси, бири эса Эрон фуқароси.
Иккинчи фармон билан 55 нафар шахсга нисбатан жазо чоралари қўлланган. Улар орасида Эрмитаж бош директори Михаил Пиотровский, Қрим ҳудудида «ноқонуний қазишмаларда бевосита иштирок этган» археологик экспедициялар раҳбари Сергей Соловёв, маданият вазири ўринбосарлари Владимир Осинцев ва Сергей Обривалин ҳамда бошқалар бор.
Дания «соядаги флот» танкерларини текширади
Аввалроқ Дания денгиз бошқармаси атроф-муҳит ва денгизчилар учун хавф туғдириши мумкин бўлган танкерларга хавфсизлик чораларини кучайтиришини маълум қилган эди. Идора «Дания бўғозлари орқали нефт ташувчи эски кемаларнинг фаолияти»га жавобан шундай қарор қабул қилганини билдирди.
«Портнинг давлат назорати танкерларга қаратилган, чунки танкерларнинг шикастланиши ёки ҳалокати билан боғлиқ авария хавфсизлик, соғлиқ ва атроф-муҳит учун айниқса жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин», дейилади баёнотда.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
-
Украинада 20 км масофага уча оладиган оптик толали FPV-дронлар синовдан ўтказилди
Жаҳон | 23:14 / 01.04.2025
Мавзуга оид

08:51 / 01.04.2025
«У Путиндан чўчимади» — Кремл Зеленскийни четлатиш орқали Украинани бўйсундиришга интиляпти

20:11 / 31.03.2025
Музокараларда силжиш бўлмаётгани Трампни ғазаблантирмоқда

22:38 / 30.03.2025
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist

10:22 / 29.03.2025