Франция собиқ президенти Николя Саркозига электрон браслет тақилади
«Коррупция, таъсир ва терговга босим ўтказиш иши»да айбланган собиқ президент йил охирига қадар электрон браслетда юришга мажбур бўлади.

Фото: Reuters
«Коррупция, таъсир ва терговга босим ўтказиш иши»да айбланиб уч йил қамоққа ҳукм этилган Франция собиқ президенти 7 февралдан бошлаб йил давомида электрон браслет таққан ҳолда юриши керак. Бу ҳақда 18 декабрда собиқ президентнинг апелляциясини рад этган ва ҳукмни якуний дея тан олган Кассация суди қарорида сўз боради. Январ охирларида Саркози Париж судига чақирилган ва унга жазо шартлари тушунтирилган эди.
Николя Саркози 2021 йилда уч йил муддатга қамалганди (икки йил — шартли, бир йил — электрон браслет таққан ҳолда уйда жазо ўташ). 2023 йил май ойида суд Николя Саркозини ўз адвокати Терри Эрсог ва Кассация судининг юқори мартабали судяси Жилбер Азибер билан биргаликда айбдор деб топганди. Тергов версиясига кўра, Николя Саркози Жилбер Азиберга Монакода нуфузли суд лавозимини эгаллашга ёрдам беришни ваъда қилиб, ундан «Бетанкур иши»га оид суд жараёнлари бўйича махфий маълумотларни олган.
70 ёшли собиқ президентга уйини соат 08:00 дан 20:00 га қадар (душанба, чоршанба ва пайшанба кунлари — 21:30 гача) тарк этишга рухсат берилади. Қонун 70 ёшдан ошган маҳбусларга шартли равишда озодликка чиқиш учун ариза бериш имкониятини тақдим этсада, собиқ президент ҳозирча бу ҳуқуқидан ҳали фойдаланмаган. Аммо у исталган вақтда бундай илтимосномани бериши ва браслетдан қутулиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январ бошларида Париж жиноий судида Николя Саркозига нисбатан президентлик кампаниясини ноқонуний молиялаштириш иши бўйича янги эшитувлар бошланганди. Франция собиқ президенти 2007 йилда ўзининг сайловолди штабига Муаммар Қаззофийга боғлиқ Ливия фондларидан 50 миллион евро маблағ жалб этганликда гумонланмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди
Ўзбекистон | 17:34
-
Тошкентда 5 кишига Германия визаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон | 17:31
-
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ
Жаҳон | 17:28
-
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
Жамият | 17:21
Мавзуга оид

23:00 / 25.04.2025
Франция Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортларини тан олишни тўхтатади

18:30 / 25.04.2025
Франциялик олимлар акулалар ҳужумининг ортишига ижтимоий тармоқлар айбдор эканини айтди

22:10 / 22.04.2025
Bloomberg: Макрон муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиши мумкин

19:22 / 21.04.2025