Ўзбекистон | 14:13 / 07.02.2025
1421
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон заъфарони Австрияга экспорт қилинади 

BMB HOLDING кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация 26-27 январ кунлари Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлди.

Фото: Дунё

Ташриф доирасида делегация австриялик ҳамкорлар билан самарали учрашувлар ўтказди. Уларда мамлакат маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Agrotec Handels компанияси раҳбари Борис Кандов билан икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмасини ошириш мақсадида яқин вақт ичида Вена шаҳрида Австрия-Ўзбекистон қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Австрия иқтисодий палатасининг савдо масалалари бўйича тегишли бўлинмалари вакилларига BMB HOLDING фаолияти, тизимдаги корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ва етиштирилаётган маҳсулотлар, экспорт имкониятлари, маҳсулотларнинг сифат нуқтаи назардан халқаро стандартларга мувофиқлиги ва бошқа шу каби йўналишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида, хориж томони заъфарон ҳамда қуритилган мева-сабзавотларга катта қизиқиш билдириб, Австрияда ушбу маҳсулотларга талаб юқорилигини қайд этди.

Томонлар келгусида ушбу маҳсулотларни Европага экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид