Ўзбекистон | 17:39 / 07.02.2025
3873
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги хонадонларнинг бирида йирик ёнғин юз берди

Вилоят ФВБ ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаганини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Юқори Чирчиқ туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 7 феврал куни соат 16:22 да Юқори Чирчиқ тумани “Ийк-ота” МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:29 да етиб бориб, аланга соат 16:37 да ўраб олинган ва 16:47 да тўлиқ ўчирилган.

«Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда тикувчилик корхонаси омборида ёнғин чиққани, Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид