Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкларга девелоперлардан мулкни тўғридан тўғри сотиб олишга рухсат берилади
Ўзбекистонда банклар девелоперлардан тижорий кўчмас мулкларни тўғридан тўғри сотиб олиб, уларни тадбиркорларга ижара ёки лизингга бериши мумкин бўлади.
Ўзбекистон тижорат банклари девелоперлардан тижорий кўчмас мулкларни тўғридан тўғри сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда 7 феврал куни бўлиб ўтган президент раислигидаги йиғилишда айтилди.
Охирги уч йилда 3 мингта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди, 38 миллион квадрат метр нотурар жойлар пайдо бўлди.
Девелоперларга янги массивлар ҳудудининг 10-15 фоизини нотурар тоифага ўтказишга рухсат берилди. Улар бу мулкни сотишдан, савдо ва сервис тармоқлари эса ижарага ёки лизингга олишдан манфаатдор. Лекин уларни бир-бирига боғловчи тизим йўқ.
Бу борада банкларнинг девелоперлардан мулкларни тўғридан тўғри сотиб олиш ва тадбиркорларга қулай шартларда ижара ёки лизингга бериш таклифи маъқулланди.
Бу орқали 50 минг квадрат метрли нотурар жойлар муомалага киради, бюджетга 70 миллиард сўм тушум ва 100-150 минг иш ўрни яратилади. Энг муҳими, лизинг шартлари ижарага нисбатан камида 15-20 фоиз арзон бўлади.
Мутасаддиларга девелоперлар билан ишлаб, нотурар жойларни ўзига бириктирилган соҳаларда лизингга бериш бўйича 4 триллион сўмлик лойиҳалар пакетини тайёрлаш топширилди.
Мавзуга оид
16:30 / 22.01.2026
Ўзбекистонда онлайн фирибгарликка қарши қандай курашилади?
09:10 / 22.01.2026
Онлайн фирибгарликка қарши янги талаблар: банк карталарида 24/7 алоқа рақами бўлади
12:14 / 21.01.2026
Мобил иловаларда P2P ўтказмалар учун янги қоидалар жорий этилди
07:23 / 20.01.2026