Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Баҳром Рауповни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Surkhon Sandwich масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Баҳром Раупов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Ўзбекистон президенти "Б.Рауповни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Унга кўра, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Surkhon Sandwich масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Баҳром Раупов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Унга орден мамлакатда тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзининг изланувчанлиги ва ишбилармонлиги билан соҳага илғор ташаббус ва инновацион ғояларни самарали татбиқ этиб келаётгани, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш борасида кўпчиликка ибрат ва намуна бўлаётгани, ҳудудда иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилди.
Бундан аввал президент Шавкат Мирзиёев 7 феврал куни бўлиб ўтган йиғилиш давомида сурхондарёлик тадбиркор Баҳром Раупов фаолиятини юқори баҳолаганди.
Мавзуга оид
09:24 / 20.06.2026
Зеленский Полшанинг энг олий орденидан маҳрум этилди
11:38 / 30.08.2025
Марҳум Рустам Қосимов орден билан тақдирланди
13:08 / 05.08.2025
Ўзбекистон президенти Туркманистон ордени билан мукофотланди
17:10 / 13.03.2025