Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқлар ёлғизликни кучайтиради — олимлар
Америкалик олимлар жамоаси ижтимоий тармоқлардан мунтазам фойдаланиш фаровон ҳаётга қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш мақсадида 7 минг кишининг тўққиз йил давомидаги маълумотларини таҳлил қилиб чиқди.
Американинг Бэйлор университети олимлари инсон ижтимоий тармоқларда қанча кўп вақт ўтказса, ўзини шунча ёлғиз ҳис қилишини аниқлади. Уларнинг тадқиқот натижалари PSPB илмий журналида чоп этилди.
Қайд этилишича, олимлар жамоаси рақамли одатлар фаровонликка қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш мақсадида Нидерландиянинг 7 мингга яқин аҳолисини тўққиз йил давомидаги маълумотларини таҳлил қилиб чиққан.
Натижаларнинг кўрсатишича, ижтимоий тармоқлардан ҳам пассив (лентани шунчаки томоша қилиш), ҳам актив фойдаланиш (мулоқотлар уюштириш ва постлар жойлаб бориш) ёлғизлик ҳисси кучайиши билан боғлиқ.
Мутахассисларнинг тахминича, онлайн муносабатлар ижтимоий эҳтиёжни қондириш учун зарур бўладиган жонли мулоқотлар ўрнини боса олмайди.
«Ижтимоий тармоқлар онлайн жамиятлар билан танишиш имкониятини тақдим этади, аммо улардан фойдаланиш ёлғизликни камайтирмайди, балки уни кучайтириши мумкин», — дейди тадқиқот муаллифи профессор Жеймс Робертс.
Олимлар, шунингдек, икки томонлама алоқани аниқлади: ёлғиз инсонлар кўпинча ижтимоий тармоқларга мурожаат қилади, аммо бу уларнинг аҳволини янада оғирлаштиради.
Тадқиқотда руҳий саломатлик учун жонли мулоқотнинг аҳамияти ва рақамли дунёга боғлиқликни ўрганиш давом эттирилиши кераклиги қайд этилган. Ушбу маълумотлар ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқаришда ёрдам бериши мумкин.
Мавзуга оид
16:05 / 03.02.2026
Россия олимларнинг “дўст бўлмаган” давлатларга сафарларини чеклади
09:06 / 10.12.2025
Австралияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга тақиқ кучга кирди
09:43 / 29.11.2025
Ўзбекистонлик олимлар ёқилғисиз “яшил иссиқхона” технологиясини яратди
18:56 / 10.11.2025