Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги чиқиндихонада чала туғилган чақалоқ ўлиги топилди
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Самарқанд шаҳри, Қорасув даҳасидаги чиқиндихона яқинида чала туғилган чақалоқ ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Sevimli телеканали хабар берди.
Ўлик бола Ободонлаштириш бошқармаси ходими томонидан 7 январь куни эрталаб топилган, унинг айтишича, чақалоқнинг бош ва оёқ қисмида жароҳатлар бўлган.
«Боши ва қўли тилинган эди. Ит ёки бирор нима (тилганми), тушунмадим. Кийми йўқ эди, оёқлари ҳожатхона қоғозига ўралган эди», деди ходим.
Ҳодиса содир бўлган ҳудудда кузатув камералари ўрнатилмаган.
13-оилавий поликлиника акушер гинекологи Азиза Бердиева сўзларига кўра, чақалоқ 22 ҳафталик ва киндиги кесилмаган ҳомилага мос келади.
«У 4−5 соат оралиғида туғилган бўлиши мумкин. Давлат туғуруқхоналарига мурожаат қилмай, уйда қилинган туғруққа ўхшади. Ривожланиши нормал, қўл-оёқлари бутун, тирноқлари шаклланган, 500 грамм атрофидаги қиз жинсли чақалоқ», деди шифокор.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026