Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский урушни тугатиш учун Россия билан ҳудудлар алмашинувига рози
Президентнинг таъкидлашича, у ҳозирча Украина қайси ҳудудларни Россиядан талаб қилишини билмайди.
Агар АҚШ президенти Доналд Трамп Украина ва Россияни музокаралар столига ўтқазса, Киев Москвага Курск вилоятидаги босиб олинган ерларни қайтариб, ҳудудий алмашинувни таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский The Guardian нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Биз бир ҳудудни бошқасига алмаштиришимиз мумкин», деди у.
Зеленский Украина Россия томонидан босиб олинган ҳудудларнинг қайси қисмини сўрашини ҳозирча билмаслигини таъкидлади.
Аввлароқ, Украина Ташқи ишлар вазирлиги урушни тугатиш бўйича якуний музокаралар ўтказиладиган жой қачон белгиланишини маълум қилди. Қайд этилишича, Украина-Америка музокараларидан сўнг бу масалага ойдинлик киритилади.
Украина Россиянинг Курск вилояти бир қисмини 2024 йил август ойидан бери ушлаб турибди.
Мавзуга оид
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
10:05 / 07.06.2026