Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашади
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонда ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашиши маълум қилинди.
Қайд этилишича, тарбияси оғир ёшлар билан ишлаш бўйича тизим яратилгани натижасида салкам 1 миллион ушбу тоифадаги ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маиший муаммолари ҳал қилинди.
Жорий йилда ҳам 150 мингга яқин ёшлар вазирлик ва ҳудуддаги раҳбарларга номма-ном бириктирилади. Бу раҳбарлар ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, касбга ва хорижий тилларга ўргатиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорлик қилиши учун ёрдам кўрсатишга масъул бўлади.
Ёшлар агентлигининг туман бўлимлари ёшлар етакчилари билан бирга ўз ҳаракат дастурини ишлаб чиқади. Ҳокимлар эса ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш бўйича ҳар ой улар билан учрашиш тизимини жорий қилади.
Мавзуга оид
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
13:38 / 21.05.2026