Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этди
У наманганлик йирик тадбиркорлардан бири Баҳодир Абдуллаевнинг беш нафар қиз фарзандидан кенжаси эди.
Фото: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар берди.
Унинг вафоти сабаблари келтирилмади. У катта эҳтимол билан хасталик (менингит) билан курашиб келган.
Ширин Абдуллаева 2005 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Қўшиқчи 2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганди.

У республика ва халқаро мусиқий танловларда қатнашган, шунингдек, кинода ҳам суратга тушган. Унинг «Лўли», «Метро», «Безори» ва бошқа қўшиқлари YouTube`да миллионлаб марта кўрилган.
Ширин Абдуллаева тадбиркор, таркибида 20 дан ортиқ корхонани бирлаштирган BA Holding таъсисчиси Баҳодир Абдуллаевнинг беш нафар қиз фарзандидан энг кенжаси бўлиб, отаси қизи ҳақида YouTube’даги Jahongir Latipov блогига берган интервюсида гапириб ўтганди.
«[4 қиздан кейин] 5-фарзандни УЗИда ўғил бола дейишган. Шунинг учун ўғил бола кутганмиз. Кўпроқ онаси ўғил хоҳлаган. Туғуруқхона ташқарисида кутиб турибмиз, ҳамшира қиз чиқиб, «Баҳодир ака, қиз муборак бўлсин!» деганда кулиб юбордим, хурсанд бўлиб кетдим. Нега эканини ўзим ҳам билмайман…
Ичкарига кириб, онаси, муборак бўлсин қиз фарзанд, десам, йиғлаб, тескари қараб олган. Мени хафа бўлди деб ўйлаган экан. Мен эса унга бундай қилмасликни, мингдан минг рози эканимни айтганман. Ҳали кўрасан, 4 та қизингдан ҳам зўр бўлади шу кенжа қизинг, деганман. Мана, опаларидан кам бўлмади», — деб эслайди Абдуллаев қизининг туғилишини.
Тавсия этамиз
Кавказ «Барселона»си. «Қорабоғ» ЕЧЛда тарих ёзмоқда
Спорт | 20:14 / 06.11.2025
Хитойда талаба бўлиш ва яшаш: буни қандай амалга ошириш мумкин?
Таълим | 17:38 / 06.11.2025
“Она учун ясалган печка” – мигрантликдан печкачиликкача
Жамият | 09:05 / 06.11.2025
Японияда айиқлар ҳужумидан 12 киши вафот этди. Уларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинди
Жаҳон | 19:21 / 05.11.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
Жаҳон | 23:30 / 07.11.2025
-
Мигрантлар учун имтиёзли суғурта ва автобусларнинг йўналиш рақами кўринмаслиги – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:59 / 07.11.2025
-
Истанбул Бош прокуратураси Нетаняҳуни геноцидда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди
Жаҳон | 22:49 / 07.11.2025
-
Тошкент метроси бекатларида кичик кутубхоналар тармоғи очилди
Жамият | 22:20 / 07.11.2025
Мавзуга оид
20:06 / 29.09.2025
Президент давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков вафоти туфайли таъзия билдирди
21:50 / 26.09.2025
Актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди
19:38 / 09.08.2025
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди
18:10 / 02.08.2025