Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳоли қайси вилоятда энг зич яшаши маълум қилинди
Ҳудудлар орасида аҳоли энг зич Андижон вилоятида, энг сийрак Қорақалпоғистонда яшайди.
Фото: Kun.uz
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил 1 январ ҳолатига бир километр квадратга ўртача 86,6 киши тўғри келмоқда.
Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига кўпайган.
Ҳудудлар кесимида бир квадрат километрга тўғри келадиган аҳоли сони:
1. Қорақалпоғистон Р. – 12,2 киши
2. Андижон вилояти – 804,9 киши
3. Бухоро вилояти – 51,6 киши
4. Жиззах вилояти – 72,5 киши
5. Қашқадарё вилояти – 127,4 киши
6. Навоий вилояти – 9,9 киши
7. Наманган вилояти – 420,9 киши
8. Самарқанд вилояти – 256,3 киши
9. Сурхондарё вилояти – 146,5 киши
10. Сирдарё вилояти – 217,5 киши
11. Тошкент вилояти – 205,3 киши
12. Фарғона вилояти – 613,1 киши
13. Хоразм вилояти – 335,9 киши
14. Тошкент шаҳри – 6 948,1 киши
Мавзуга оид
07:31 / 29.11.2025
Беш қитъадаги “юз миллионлик клуб”: аҳолиси энг кўп 16 давлат
11:45 / 15.11.2025
Ўзбекистонда аҳолиси энг кам бўлган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди
12:04 / 09.10.2025
1979 йилдан бери энг юқориси: 11 сентябр воқеаларидан кейин ҳам олтин бунчалик қимматламаган – CNN
14:43 / 06.08.2025