Ўзбекистон ва Кувайт кенг кўламли шерикликни ривожлантиришга келишиб олди
Президент Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал Ас-Сабоҳ 17 февраль куни Ал-Кувайт шаҳридаги «Ал-Баян» саройида тор доирада учрашди ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Мирзиёев Кувайтда муваффақиятли амалга оширилаётган, мақсад ва вазифалари Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг узоқ муддатли устувор йўналишларига ҳамоҳанг бўлган «Vision 2035» давлат дастурини алоҳида қайд этди.
Фаол сиёсий мулоқотлар ва идоралараро алмашинувлар, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми барқарор ортиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.
Ўтган йили Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди, қатор муҳим ишбилармонлик тадбирлари ташкил этилди.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион ва молиявий-техник соҳалардаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Яшил» энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, инфратузилма, шаҳарсозлик, соғлиқни сақлаш, туризм соҳалари амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.
Қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Инвестиция платформаси ва Ишбилармонлар кенгаши каби механизмларни йўлга қўйиш, шунингдек, Ал-Кувайт шаҳрида савдо уйини очиш бўйича келишувга эришилди.
Янги шериклик дастури доирасида Кувайт араб иқтисодий тараққиёт фонди билан лойиҳалар портфелини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Кувайтда маданият ва туризм ҳафталикларини ўтказиш, икки мамлакат вакилларининг санъат, мусиқа, кино, таълим ва спорт соҳаларидаги маданий-гуманитар тадбирларда фаол иштирок этишига кўмаклашишга келишилди.
Учрашувда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа нуфузли тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Жорий йил май ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» мулоқоти саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди. Музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари кенг қамровли шерикликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қарор қилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Кувайт амирини мамлакатимизга таклиф этди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда россияликларни алдаш билан шуғулланган call-марказ ёпилди
Ўзбекистон | 19:30
-
Янгийўлда юк машинаси велосипедчи болани уриб кетди
Ўзбекистон | 19:10
-
Қоғозда ҳаммаси яхши, амалда-чи? Ичимлик суви таъминотида кенг кўламли камчиликлар аниқланди
Ўзбекистон | 18:51
-
Аргентина собиқ президенти Кристина Киршнер 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинди
Жаҳон | 18:36
Мавзуга оид

17:35
Етакчиларнинг футболга ташрифи Ўзбекистон халқига катта ҳурмат - Шерзод Асадов

16:09
Президент EТТБ, БАА ва Ломбардия билан ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди

14:44
“Ортга қайтмас ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз” — Шавкат Мирзиёев инвесторлар билан учрашди

10:38