Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AZAL самолёти ҳалокати бўйича якуний ҳисобот йил охиригача эълон қилинади
ICAO талабларига кўра, авиаҳалокат терговига бир йил вақт ажратилади.
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) талаблари, стандартлари ва тавсия этилган амалиётига кўра, авиаҳалокатлар терговига бир йил вақт ажратилади. Бу ҳақда Қозоғистон транспорт вазири ўринбосари Талгат Ластаев маълум қилди.
«Шунга кўра, AZAL самолётининг Оқтов яқинидаги ҳалокати бўйича якуний ҳисобот шу йилнинг декабрига қадар тайёр бўлиши керак», деди у.
Унинг сўзларига кўра, ICAO бош котиби ва президенти авария бўйича дастлабки ҳисобот сифатини юқори баҳолаган.
«Авиациядаги стандартлар ва қоидаларни тартибга солувчи асосий ташкилот ICAO ҳисобланади. ICAO бош котиби ва президенти Қозоғистон томонидан эълон қилинган дастлабки ҳисобот даражаси ва сифатини юқори баҳолаб, фактларнинг аниқ тақдим этилиши, маълумотларнинг батафсил ва тўлиқлигини таъкидладилар», деб қўшимча қилди вазир ўринбосари.
Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпаниясининг Бокудан Грознийга учган Embraer 190 самолёти 2024 йил 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Оқибатда 38 киши ҳалок бўлиб, 29 киши тирик қолди.
Мавзуга оид
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
08:46 / 24.03.2026
Колумбияда ҳарбий самолёт қулади
09:56 / 27.12.2025
Россия Тергов қўмитаси AZAL самолёти ҳалокати бўйича терговни тўхтатди
21:36 / 25.12.2025