Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонадан Самарқандга янги парвозлар йўлга қўйилади
Qazaq Air авиакомпанияси Остона-Самарқанд рейсини Туркистон орқали амалга оширади.
Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпанияси 1 майдан бошлаб Остонадан Самарқандга янги йўналиш очади. Бу парвоз Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри орқали (транзит) амалга оширилади.
Остона-Самарқанд рейси ҳафтасига икки марта: пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Парвоз жадвали:
Пайшанба кунлари:
IQ369 Остона 16:15 – Самарқанд 20:00
IQ510 Самарқанд 21:00 – Остона 01:30
Якшанба кунлари:
IQ369 Остона 07:25 – Самарқанд 11:00
IQ510 Самарқанд 12:00 – Остона 15:30
Бундан ташқари, пайшанба ва якшанба кунлари Туркистон-Самарқанд рейси ҳам мавжуд.
Пайшанба кунлари:
Туркистон 19:10 – Самарқанд 20:00
Самарқанд 21:00 – Туркистон 21:50
Якшанба кунлари:
Туркистон 10:10 – Самарқанд 11:00
Самарқанд 12:00 – Туркистон 13:00
Qazaq Air авиаташувчиси Канадада ишлаб чиқарилган замонавий De-Havilland Dash 8-Q400 самолётларида парвозларни амалга оширади.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026