Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
Автобусда 33 нафар ўзбекистонлик бўлган ва уларнинг ҳеч бири жиддий жароҳатланмаган. ЙТҲдан сўнг улар бошқа автобусга ўтказилган.

Фото: Видеодан кадр
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 2 март куни тунда Самара—Чимкент трассасида содир бўлган. Ичида 33 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобусга юк машинаси келиб урилган. Автобус Уфа шаҳридан Самарқандга келаётган бўлган.
Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Автобусдаги Ўзбекистон фуқароси йўлнинг хавфсиз қисмида турган бошқа бўш автобусга ўтказилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаролари Россияга бориб-келишда турли автобуслардан актив фойдаланишади. Оқибатда, ҳаво ноқулай бўлиб, йўллар музлаган пайтларда тез-тез ЙТҲлар содир бўлади ва оқибатда одамлар ҳалок бўлади.
Қозоғистонда ўзбекистонлик йўловчилар билан боғлиқ энг аянчли фожиа 2018 йил 18 январ куни содир бўлганди. Ўшанда ўзбекистонликларни Россияга олиб кетаётган автобус Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган эди. Фожиа оқибатида автобус салонида бўлган 57 кишидан 52 нафари ҳалок бўлганди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Писториус: Путин Украинадаги уруш тугашини хоҳламайди
Жаҳон | 08:16
-
Зангиотада 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
Ўзбекистон | 07:50
-
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
Фан-техника | 01:39
-
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди
Жаҳон | 00:06
Мавзуга оид

18:04 / 16.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди

16:46 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди

14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

14:18 / 15.05.2025