Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британлар Ирландия фуқаролигини олиш учун рекорд даражада ариза берди
Юристларга кўра, ушбу ҳолат Буюк Британия иқтисодиётининг аҳволи яхши эмаслиги ҳамда сиёсий беқарорлик билан боғлиқ.
Буюк Британия фуқаролари 2024 йилда Ирландия фуқаролигини олиш учун рекорд даражада ариза берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати маълумотларига таяниб Financial Times хабар берди.
2024 йил якунларига кўра, Foreign Births Register’га 23 минг 456 та ариза берилган — бу ундан олдинги йилга нисбатан 15 фоизга кўп. Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2019 йилда Британия ЕИ таркибидан чиқиш арафасида бўлган пайтдаги рекорддан ҳам ошиб кетган.
Иммиграция соҳасидаги юристларнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат Буюк Британия иқтисодиётининг аҳволи яхши эмаслиги, сиёсий беқарорлик, ЕИдан ажралиб чиқиш туризмга «қаттиқ» таъсир кўрсатаётгани, шунингдек, Европа Иттифоқидаги меҳнат ва шартномалар бўйича чекловлар билан боғлиқ.
«Британиядаги ноаниқ сиёсий вазият нафақат сабаблардан бирига айланди, балки янада кўпроқ одамларни «Б режа»ни қидиришни тезлаштиришга ундади. Бизнингча, бундай аризалар сони фақат ошиб боради, чунки Британия иқтисодиёти ёш авлод учун тобора жозибадорликни йўқотмоқда, нафақага чиқиш арафасида турганлар эса солиқлар ошиши эҳтимолини тобора кўпроқ пайқаяпти», — дейди RNL Solicitors юридик фирмаси вакили.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026