WSJ: Илон Маск супермиллиардерлар рейтингида етакчига айланди
Tesla ва Space X компаниялари раҳбари Илон Маск 419,4 млрд доллар билан дунёнинг энг бадавлат инсонига айланди.

Фото: Getty images
АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск супермиллиардерлар рейтингида пешқадамга айланди. Бу ҳақда Altrata рейтинг компанияси маълумотларига таяниб, The Wall Street Journal хабар берди.
Рейтингга 24 нафар миллиардер киритилган бўлиб, Маск 2025 йил февраль ҳолатига кўра, 419,4 миллиард доллар билан дунёнинг энг бадавлат инсонига айланган.
Бундан ташқари, рейтингдан Amazon асосчиси Жефф Безос (263,8 миллиард доллар), Франциянинг ҳашаматли буюмлар ишлаб чиқарувчиси LVMH эгаси Бернар Арно (238,9 миллиард доллар), Oracle Corporation дастурий таъминоти асосчиларидан бири Ларри Эллисон (237 миллиард доллар) ҳамда Meta корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг (220,8 миллиард доллар) ҳам ўрин олган.
Рейтингнинг олтинчи поғонаси Google асосчиларидан бири ҳисобланган Сергей Бринга насиб этди — унинг бойлиги 160,5 миллиард долларга баҳоланган.
WSJ’нинг қайд этилишича, дунёнинг энг бадавлат 24 инсонининг жами бойлиги 3,3 триллион долларни ташкил этади. Шу билан бирга, уларнинг 16 нафарининг бойлиги 100 миллиард доллардан ошади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида The Guardian америкалик тадбиркор Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи доллардаги триллионерга айланиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Ҳисоб-китобларга кўра, Маскнинг бойлиги йилига ўртача 110 фоизга ўсмоқда.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

20:55 / 02.06.2025
Йил бошидан бери россиялик олигархларнинг бойлиги 22 миллиард доллардан ошди

09:00 / 01.06.2025
NYT: Илон Маск Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида гиёҳванд моддалар истеъмол қилган

02:03 / 31.05.2025
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди

09:50 / 29.05.2025