Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мюнхен ва Ҳамбург аэропортлари ходимлари иш ташлаш эълон қилди
Касаба уюшмалари давлат хизматчиларининг маошлари оширилишини талаб қилмоқда. Иш ташлашлар сабаб Мюнхендаги рейсларнинг қарийб 80 фоизи бекор қилинган.
Мюнхен ва Ҳамбург аэропортларида касаба уюшмаларининг ташаббуси билан 27 феврал куни икки кунлик иш ташлаш бошланди.
Қайд этилишича, унда асосан йўловчиларнинг рейсга чиқарилишида хизмат кўрсатадиган ишчилар — ахборот-техник, аэропортлар хавфсизлик хизмати, йўловчилар назорати ва юкларни тайёрлаш бўлимлари ходимлари қатнашмоқда.
Катталиги бўйича Германияда иккинчи ўринда турадиган Мюнхен аэропортида рейсларнинг қарийб 80 фоизи бекор қилинган. Ҳамбургда аэропорт раҳбарияти парвозлар режасини сақлаб қолишга муваффақ бўлган, аммо айрим рейслар кечикиши мумкинлиги айтилган. Ҳар иккала аэропорт ҳам йўловчиларга кечиктириладиган ёки бекор қилинадиган рейслар бўйича маълумотларни кузатиб боришни сўраб, мурожаат йўллаган.
Таъкидланишича, иш ташлашлар давлат хизматчиларининг маошларини ошириш мақсадида иш берувчиларга босим қилиш учун ташкил этилган. Авиакомпаниялар ушбу музокаралар иштирокчиси ҳисобланмаса-да, йўловчилар авиачипталарини бекор қилишлари ортидан улар ҳам зарар кўради.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026