ССВ: Мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор
Ўзбекистон бўйлаб ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олгани рад этилди. Касалликлар мавсумий экани таъкидланди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков сўзларига кўра, Ўзбекистон бўйлаб ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олгани, айниқса, мактаб ва боғчаларда касаллик кенг тарқалгани, оқибатда поликлиникалар эмланмаган бемор болалар билан тўлгани ҳақида хабарлар ҳақиқатга зид эканини маълум қилди.
— Аввало, шуни айтиш керакки, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу хабарлар ҳақиқатга зид, — деди мутахассис. — Боиси айни пайтда юртимизда мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ва хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ. Гап шундаки, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўткир респиратор вирусли инфекциялар мавсумий характерга эга бўлиб, уларнинг кўтарилиш даври куз-қиш ва қиш-баҳор ойларига тўғри келади. Бундан эса зинҳор хавотирга тушиш керак эмас.
Отабеков сўзларига кўра, ҳавонинг тез-тез ўзгарувчанлиги боис аксарият инсонлар мавсумга мос кийинишга етарлича эътибор қаратмайди. Қолаверса, бундай иқлим шароитида хонадонлар ва ёпиқ бино-иншоотларда ҳаво алмашинуви камайиши ҳисобига атмосферада вируслар концентрацияси ошиши кузатилади.
«Биламизки, респиратор хасталикларни келтириб чиқарадиган вирусларнинг турлари жуда кўп. Грипп, парагрипп, реновирус, аденовирус, ҳатто, коронавирус инфекциялари шулар жумласидан. Шу сабабли ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекцияларни табиий ҳолат, деб қабул қилиш зарур. Бундай пайтда, энг аввало, эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун беморлар жамоат жойларига чиқишдан, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар ўзини чеклаши, ижтимоий масофа сақлаши лозим», деди мутахассис.
Отабеков вирусга чалинган одамлар ва уларнинг парвариши билан шуғулланаётган шахслар тиббий ниқобда бўлишини тавсия этди. Хасталик белгилари кузатилганлар шифокор тавсияси асосида даво муолажаларини бошлаши лозимлигини таъкидлади.
«Қолаверса, ҳар бир одам иммунитет мустаҳкамлигини таъминлаш учун мева-сабзавотлар, турли кўкатлар ва қайнатмалар истеъмол қилиши ҳамда мавсумга мос кийиниши лозим», деди мутахассис.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирғизистонда аскарликка ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди
Жаҳон | 21:02
-
Ўзбекистонда гўшт етиштириш ошгани қайд этилди
Ўзбекистон | 20:59
-
9 май сулҳи: Россия ва Украина бир-бирини «манипуляция»да айбламоқда
Жаҳон | 20:48
-
БМТ: 2014 йилдан бери дунёда 72 мингдан ортиқ мигрант ҳалок бўлди
Жаҳон | 20:46
Мавзуга оид

08:56 / 25.04.2025
Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди

20:35 / 01.04.2025
Россияда тарқалаётган «номаълум вирус» микоплазма пневмонияси бўлиб чиқди

17:37 / 31.01.2025
“Бу маълумотни бериб боришимиз керак” – Нурмат Отабеков ҳаво ифлосланишидан эрта огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш ҳақида

20:26 / 05.01.2025