Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди
Бухоро, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон ҳудудидан шу пайтгача фанда номаълум бўлган 2 қўнғиз тури кашф қилинди. Янги турларга “microdera uzbekistanica” va “microdera abdullohi” номи берилди.
Бухоро, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон ҳудудидан шу пайтгача фанда номаълум бўлган 2 қўнғиз тури кашф қилинди. Бу ҳақда Хоразм Маъмун академияси докторанти Нодир Бекчанов Kun.uz’га маълумот берди. У бир неча йиллардан буён россиялик энтомолог олим Максим Набоженко билан Ўзбекистон энтомофаунасини тадқиқ қилиб келаётганини айтди. Олимга кўра, янги турларга “microdera uzbekistanica” va “microdera abdullohi” номи берилган.
“Бу турлар “Tenebrionidae” оиласига мансуб бўлиб, “microdera uzbekistanica” Кулжуктоғ ҳудуди (Бухоро ва Навоий вилоятлари)да ва “microdera abdullohi” тури эса Султон-Увайс тоғи ҳудуди (Қорақалпоғистон)да тарқалган. Aсосан тунда фаоллашадиган бу турлар қуруқ муҳит учун жуда мослашган эндемиклардир. Мазкур уруғ турлари бутун дунё бўйича 88 тани ташкил қилиб, бу кўрсаткич энди яна 2 тага кўпайди”, – деди у.
Норбекнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳудуди энтомофаунаси тўлиқ тадқиқ этилмаган. Айниқса мустақилликдан сўнг Ўзбекистон ҳудудида янги ҳайвон турлари кашф қилиниши деярли кузатилмай қўйган эди. “Аммо сўнгги йилларда чуқур тадқиқотлар олиб бориляпти ва бу янги турларнинг кашф қилинишида бу ўз аксини топяпти. Энтомология соҳаси янги босқичга чиқиб, халқаро майдонда ўз ўрнини эгаллай бошлади”, – деб қўшимча қилди олим.
Маълумот учун, олдинроқ Ўзбекистон ихтиофаунаси учун янги бўлган балиқ тури кашф этилгани ҳақида маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

18:13 / 13.02.2025
Тошкент ва Навоий вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди йиғими нархлари ошди

19:33 / 05.02.2025
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди

18:53 / 04.02.2025
Аҳолига қониқарсиз хизмат кўрсатган санитар тозалаш корхонаси билан тузилган битим бекор қилинди

22:01 / 25.01.2025