Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Аёлнинг турмуш ўртоғи депортация қилинганидан кейин оила қийин вазиятда қолган ва ижарадаги уйдан ҳайдалган.
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Приморск ўлкасида қийин молиявий аҳволда қолган Ж.Д. ҳамда унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди ватанга қайтарилди.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик аёл шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан 2019 йилда ишлаш мақсадида Приморск ўлкасига борган. Ж.Д. бир неча йил давомида фаррош бўлиб ишлаган. Турмуш ўртоғи Россия ҳудудида бўлиш ҳужжатларини вақтида расмийлаштирмагани учун жорий йил феврал ойида суд ҳукми билан Ўзбекистонга депортация қилинган. Шу боис ушбу оила қийин вазиятда қолган ва ижарадаги уйдан ҳайдалган.
Бош консулхонага қилинган мурожаатдан сўнг Владивосток шаҳридаги ўзбек диаспорал ташкилоти вакиллари, фаол ватандошлар кўмагида аёл ҳамда унинг болалари турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланган.
26 феврал куни эса Uzbekistan Airways АЖнинг Владивосток—Тошкент йўналишидаги самолётга чипта сотиб олиб берилган ва Ўзбекистонга қайтарилган.
Аввалроқ Россияда ота-она қаровисиз қолган икки нафар вояга етмаган ўзбекистонлик РФ Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кўмагида Ўзбекистонга олиб келинган эди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025