Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда таровиҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади
Тошкент шаҳрида 28 февралдан бошлаб таровиҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади.
Рамазон ойи кечаларидаги таровиҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 28 феврал кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
-Тепа масжиди - Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Бектемир тумани бўйича:
-Алибек масжиди - М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Яшнобод тумани бўйича:
-Ислом ота масжиди - Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.
-Али ибн Абу Толиб масжиди - Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Миробод тумани бўйича:
-Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди - Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
-Қўйлиқ ота масжиди - ТҲАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Сергели тумани бўйича:
-Маъруф ота масжиди - Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
-Нўғайқўрғон масжиди - Янги Сергели–С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан- С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.
Яккасарой тумани бўйича:
-Усмон бин Мазъум масжиди - КҲАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ-Қушбеги чорраҳасигача ҳаракат чекланади.
-Яккасарой масжиди - Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғибўстон чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
-Ракат масжиди - Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Янгиҳаёт тумани бўйича:
-Ниёзмат ота масжиди - ТҲАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
-Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди - Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
-Камолон масжиди - Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-2-тор Устазода чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
Олмазор тумани бўйича:
-Ҳазрати имом масжиди - Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
-Исломобод масжиди - КҲАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
-Дўстжонбой (Сулола) масжиди - Сағбон-12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
Юнусобод тумани бўйича:
-Мирза Юсуф масжиди - Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани бўйича:
-Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди - Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
-Ҳазрати Али масжиди - Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-1-тор Замахшарий кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.
Чилонзор тумани бўйича:
-Новза масжиди - Бунёдкор-Муқимий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади.
-Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди - Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
-Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди - Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади.
Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026