Ўзбекистон | 13:53 / 01.03.2025
2552
1 дақиқада ўқилади

Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг техник регламенти тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг техник регламенти тасдиқланган бўлиб, у 6 ойдан сўнг жорий этилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурига мувофиқ Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг техник регламенти ҳамда уни жорий этиш схемаси тасдиқланди.

Техник регламент қуйидагиларни белгилайди:

  • қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг хавфсизлигига, мувофиқлик белгиси ва маркировкани қўллашга доир талаблар;
  • қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларини идентификациялаш ҳамда мувофиқлигини баҳолаш тартиби.

Техник регламент муомалага чиқариладиган, жумладан металл, полимер, пластмасса, қоғоз, картон, шиша, резина, резинопластик, композицион ва тўқимачилик материалларидан, шунингдек керамик асосдаги қадоқлаш маҳсулотларидан тайёрланган тайёр маҳсулотларнинг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.

Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларининг хавфсизлиги қуйидаги талаблар орқали таъминланади:

  • озиқ-овқат маҳсулотига тегиб турадиган материалларнинг санитария-гигиена кўрсаткичлари;
  • физик-механик кўрсаткичлар;
  • герметиклик.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид