Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси берилади
Педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – амалдаги малака тоифаси, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – амалдаги малака тоифаси, олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
2025 йил 1 сентябргача навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
▪️педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;
Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:
▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
Қуйидагилар назарда тутилмоқда:
🔹таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.
Мавзуга оид
10:04 / 14.05.2026
Ўқитувчи тайёрлаш сифати давлат назоратига олинади
13:19 / 20.04.2026
Зўравон педагогларга чеклов: улар 1 йил таълим тизимига ишга киролмайдиган бўлади
10:40 / 18.03.2026
Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилмайди
15:39 / 12.03.2026