Берунийда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди
Қулаган том босиб қолиши оқибатида уй пастида турган 3 та машинага зарар етган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқлиги билдирилди.

Фото: Беруний тумани ҳокимлиги
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида кузатилган кучли шамол кўп қаватли уйнинг том қисмини учириб кетди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат бугун, 3 март куни соат 6:40 атрофида содир бўлган. Кучли шамол туманнинг Наврўз маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг тахминан 500 квадрат метр туника шифер бостирмасини учириб юборган. Бунинг оқибатида “дом” олдида турган Nexia, Spark, Damas машиналари ҳамда электр мотоциклга зарар етган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ушбу кўп қаватли уй 1996 йилда қурилган бўлган. Унинг том қисми эса 2022 йилда туника шифер билан қопланган.
Ҳозирда воқеа жойида туман ФВБ бўлими ходимлари тозалаш ишлари олиб бормоқда. Махсус ишчи гуруҳ томонидан етказилган зарар аниқланиб, томни асл ҳолатига қайтариш бўйича ишлар олиб борилаётгани билдирилган.
Олдинроқ Жиззах вилоятининг Бахмал туманида “Open budget” пулига қурилган янги стадион 15 кунда қулаб тушгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари
Жаҳон | 13:53
-
АҚШ Таълим вазирлиги Колумбия университети аккредитациясини бекор қилди
Жаҳон | 13:44
-
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми бўлиб ўтади
Ўзбекистон | 13:42
-
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»
Жаҳон | 13:16
Мавзуга оид

09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди

21:31 / 11.04.2025
Хитойда кучли шамол сабаб вазни 50 килодан енгил аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинди

13:26 / 08.04.2025