ФВВнинг янги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Хуршид Сотиев ФВ профилактикаси бўйича, Нуриддин Қодиров — кадрлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул бўлади.

Ўзбекистон президентининг қарори билан Хуршид Сотиев фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Хуршид Сотиев ФВВ Штаб бошлиғининг ўринбосари – қутқарув кучларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, у турли йилларда Навоий вилояти ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиғи ҳам бўлган. 2023 йилда «Мардлик» ордени билан тақдирланган.
Президент қарори билан Нуриддин Қодиров фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Нуриддин Қодиров Мудофаа вазирлиги тизимида турли лавозимларда хизмат қилган, тайинловга қадар Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 25 феврал куни президент фармони билан бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор Ботир Қудратхўжаев фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган ва унга генерал майор ҳарбий унвони берилган эди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
Мавзуга оид

10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди

21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади

17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди

16:35 / 06.04.2025