Жаҳон | 17:23 / 06.03.2025
2183
2 дақиқада ўқилади

Тайвандаги атом электр станциясида ёнғин юз берди

Эълон қилинган кадрларда АЭС тепасида қора тутунларни кўриш мумкин. Ўт ўчирувчилар ёнғинни сувни совитиш минораси яқинида қуршаб олишга муваффақ бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Тайван жанубидаги «Мааншан» АЭС ҳудудида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Dimsun Daily.

Қайд этилишича, ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб бориб, алангани сувни совитиш минораси яқинида қуршаб олишга муваффақ бўлган.

Эълон қилинган кадрларда станция тепасига қора тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин. «Жароҳат олганлар тўғрисида маълумот йўқ, ёнғин назорат остига олинган», — дейилади хабарда.

Ядровий хавфсизлик бўйича комиссия радиация фони нормал ҳолатда экани, барча энергоблоклар штат режимида ишлаётганини маълум қилди. АЭСдаги вазият барқарор, аҳолига ҳеч қандай таҳдид йўқлиги айтилди.

«Мааншан» АЭС ўз фаолиятини 1984 йилда бошлаган бўлиб, Тайвандаги учинчи атом станцияси ҳисобланади. У иккита реактор билан жиҳозланган — уларнинг ҳар бири йилига 15 теравват-соат электр энергияси ишлаб чиқаришга қодир. Фойдаланиш давомида станцияда бир неча бор кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлган. 1985 йилда турбинанинг бузилиши оқибатида ёнғин юз бериб, реактор тўхтатилишига сабаб бўлган ва таъмирлаш ишлари қарийб бир йил давом этган. 2001 йилда энерготармоқнинг беқарорлиги ва совитиш тизимларидаги муаммолар сабаб авария юз берган. Сўнгги йилларда АЭСда модернизация ишлари олиб борилган, жумладан, ёқилғи стерженлари ўзгартирилиб, авариявий электр таъминоти тизимлари такомиллаштирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди