Илон Маск Оқ уйда давлат котиби Марко Рубио билан жанжаллашди – ОАВ
Рубио ва Маск ўртасидаги можаро давомида Доналд Трамп ҳеч нарса демаган ва шунчаки нима бўлаётганини кузатган, деб ёзади NYT.

Фото: Pete Marovich / The New York Times
6 март куни Оқ уйда АҚШ ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маск ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўртасида Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида можаро юзага келди. Бу ҳақда The New York Times (NYT) хабар берди.
Газетанинг манбаларига кўра, Маск Рубиога «сўз ҳужумини қилган», жумладан, Давлат департаменти ходимларини қисқартиришга қодир эмаслигини айтган. Унинг фикрича, Рубио «ҳеч кимни ишдан бўшатолмаган».
Бунга жавобан Давлат котиби Маск ёлғон гапираётганини айтган. Унинг таъкидлашича, Давлат департаментининг 1500 нафар ходими товон пули эвазига ишдан кетган.
NYT нашрининг таъкидлашича, Рубио сўнгги бир неча ҳафта ичида Маскдан, жумладан, ҳукуматни қисқартиришга бўлган ёндашувидан дарғазаб эди. Оқ уйдаги учрашувда эса буни баланд овозда айтган.
Таъкидланишича, Рубио ва Маск ўртасидаги можаро давомида Доналд Трамп ҳеч нарса демаган ва шунчаки нима бўлаётганини кузатган. Баҳс чўзилиб кетганидан кейин АҚШ президенти аралашиб, Рубио «ажойиб иш қиляпти» деган.
NYT сўровига жавобан Трампнинг айишича Маск ва Рубио ўртасида «ҳеч қандай келишмовчилик» йўқ.
Politico хабарига кўра, Трамп DOGE фаолиятини муҳокама қилиш учун вазирлар маҳкамаси йиғилишини чақирган. АҚШ президенти йиғилишда Маск фақат кадрлар масалалари бўйича департамент раҳбарларига тавсиялар бериши мумкинлигини ва якуний қарор ҳуқуқи йўқлигини айтган. Нашрнинг қайд этишича, Трамп DOGE раҳбари ваколатларини чеклаш бўйича биринчи муҳим қадамни қўйган. АҚШ президенти ҳукуматда ўз ишини яхши бажарадиган ходимларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия хитойликларни урушга TikTok орқали ёллаётганини маълум қилди
Жаҳон | 00:52
-
Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди
Спорт | 00:22
-
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади
Жаҳон | 23:52 / 09.04.2025
-
Британиялик рассомнинг 10 фунтга харид қилинган картинаси 1 млн фунтга сотилиши мумкин
Жаҳон | 23:24 / 09.04.2025
Мавзуга оид

22:28 / 09.04.2025
АҚШ “Толибон” билан фаол мулоқотга киришди. Ғарбнинг талаблари ўзгардими?

22:26 / 09.04.2025
Илон Маск божлар сабаб Трампнинг маслаҳатчисини ҳақорат қилди

21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди

19:40 / 09.04.2025