ШҲТ саммити Хитойнинг Тянцзин шаҳрида кузда бўлиб ўтади
Тадбир Хитой раислигида «Шанхай руҳини тарғиб қилиш: ШҲТ ҳаракатда» шиори остида ўтказилади.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) навбатдаги саммити кузда Хитойнинг Тянцзин шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, саммит давомида иштирокчи давлатлар раҳбарлари мавжуд тажрибани сарҳисоб қилади, келажак учун режа ишлаб чиқади, ҳамкорликка умумий ёндашувни мустаҳкамлайдилар, бу эса, шубҳасиз, ШҲТ жараёнини янгидан бошлаш имконини беради.
«Бу йил Хитой ШҲТ саммитига раислик қилмоқда. ШҲТ Хитойда ташкил топган ва Хитойнинг Шанхай шаҳри номи билан аталган. Шунинг учун у биз учун алоҳида рамзий маънога эга. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўз ватанига қайтганидан жуда мамнунмиз. Хитой раислигида «Шанхай руҳини тарғиб қилиш: ШҲТ ҳаракатда» шиори остида сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва маданий-гуманитар алоқалар йўналишида 100 дан ортиқ тадбирлар ўтказилмоқда. Хитойнинг ҳаракатлари «Шанхай руҳига» жило қўшсин, Хитой драйвери ШҲТ ривожига кучли қўшимча туртки бўлиб хизмат қилсин», деди вазир.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025