Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Прокуратура департаменти
Жиззах, Андижон ва Навоий вилоятларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.С. 10 000 долларни 129,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан сотишга мўлжаллаган 5 563 доллар ва 7,8 млн сўм борлиги аниқланган барча пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.А. ва А.Э. фуқаро Я.Ю.га 4 000 долларни 51,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан “Маликработ” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Ж.И. фуқаро Ш.С.га 3 400 долларини 44,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20
-
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43
-
Трамп: Ҳеч ким Зеленскийдан Қримни Россия ҳудуди деб тан олишни сўрамаяпти
Жаҳон | 22:32
-
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
Жамият | 22:09
Мавзуга оид

09:30 / 22.04.2025
Жиззахда газ таъминоти бўлими ходими ушланди

09:04 / 18.04.2025
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

20:21 / 16.04.2025
Шавкат Мирзиёев Андижонда «Имкониятлар олами» маркази билан танишди

16:04 / 16.04.2025