Шуҳрат Қурбонов Humo бошқаруви раиси лавозимидан кетди
Унинг ўрнига Алексей Максимов тайинланди.

Фото: Kun.uz
Шуҳрат Равшанбекович Қурбонов “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (Humо) бошқаруви раиси лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона портали маълумотларидан маълум бўлди.
Унга кўра, Шуҳрат Қурбонов 2025 йил 6 март куни ўз аризасига кўра “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ раҳбарлигидан кетган. 7 март куни унинг ўрнига Алексей Юрьевич Максимов бошқарув раиси лавозимига тайинланган. Бунгача у Octobank АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.
Шуҳрат Қурбонов Humо тўлов тизимига у ташкил этилган 2018 йил сентябрдан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Раҳбариятдаги бу ўзгариш Humo'нинг эгаси ўзгариши ортидан рўй берди. Ҳукумат январ ойида компаниядаги 100 фоизлик давлат улушини 65 млн долларга хусусийлаштириш бўйича “Paynet” АЖ билан келишувга эришилганини эълон қилганди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
Мавзуга оид

14:30 / 27.08.2024
Kaspi.kz «Humo» тўлов тизимини хусусийлаштиришда иштирок этиши мумкин

15:17 / 22.07.2024
“Humo” тўлов тизими операторини сотиш жараёни бошланди – Давактив

15:15 / 23.04.2024
Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди

18:07 / 05.07.2023