Иқтисодиёт | 12:00
793
1 дақиқада ўқилади

Humo карталари бўйича СМС-хабарномалар нархи оширилмайди

Humo карталари бўйича 13131 рақамидан кирувчи СМС-хабар нархи 84,2 сўм миқдорида сақланиб қолинади. Аввалроқ, 1 майдан бошлаб нархлар 168,4 сўмга оширилиши ҳақида хабар берилганди.

Фото: Сунъий интеллект томонидан яратилган сурат

Octotelecom контент-провайдери Humo карталари бўйича 13131 қисқа рақамидан юбориладиган СМС-хабарномалар нархи 1 майдан бошлаб 168,4 сўмга оширилиши ҳақида хабар берганди. Бу истеъмолчиларнинг эътирозларига сабаб бўлди.

Шундан сўнг Humo тўлов тизими оператори бўлган Миллий банклараро процессинг маркази нарх аввалги даражада сақланиб қолинишини эълон қилди.

Компания фойдаланувчилар мурожаатлари ва хизмат аҳамиятини инобатга олиб, Octotelecom’га амалдаги тарифни сақлаб қолиш бўйича расмий хат юборган. Қўшимча таҳлил натижасида уни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

«Қўшимча таҳлиллар ва Octotelecom билан конструктив мулоқот якунларига кўра, амалдаги тарифни сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2026 йил 1 майдан бошлаб 13131 рақамидан келувчи битта кирувчи СМС-хабар нархи ўзгармайди ва 84,2 сўмни ташкил этади», дейилади хабарда. 

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид