Украина: АҚШ ҳарбий ёрдамни тиклади
«Қўшма Штатлардан хавфсизлик бўйича ёрдам тиклангани ҳақида тасдиқловим бор», — деб ёзди Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Павел Палиса Facebookʼда.

Фото: Sean Gallup / Getty Images
Жиддада Украинадаги урушни тўхтатиш имконияти бўйича музокаралар якунида Киев Вашингтоннинг агар Россия рози бўлса, 30 кунлик оташкесим ўрнатиш ҳақидаги таклифини қабул қилишга тайёрлигини билдирганидан сўнг, Қўшма Штатлар мамлакатга ҳарбий ёрдам етказиб беришни қайта бошлади. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғида 12 март, чоршанбага ўтар кечаси Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Павел Палиса хабар берди.
«Қўшма Штатлардан хавфсизлик бўйича ёрдам тикланганини тасдиқлайман. Келишувлар амалга оширила бошланди. Жанг давом этмоқда!» — деб ёзган у.
CNN телеканали ҳам ўз веб-сайтида исмини ошкор этмаган украиналик амалдорга таяниб, Американинг Украинага ёрдам етказиши қайта бошлангани ҳақида хабар берди. «Сешанба куни (11 март) украиналик амалдор Американинг Украинага хавфсизлик бўйича ёрдами қайта бошланганини тасдиқлади», — дейилади нашрда.
Аввалроқ Жиддадаги музокаралар якунлари бўйича Украинанинг ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувига жавобан АҚШ вакиллари Киевга ёрдам зудлик билан тикланишини эълон қилган эди. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украина билан разведка маълумотларини алмашишга дарҳол қайтишга ваъда берди.
Ар-Риёд Украинани қайта тиклашга сармоя киритиши мумкин
Украина президенти Володимир Зеленский ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Жиддада музокара ўтказди ва сармоявий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда 11 март куни Украина президенти ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги сайтларида хабар берилди.
«Украина савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштиришдан, шунингдек, Саудия Арабистонининг сармоялари ва мамлакатимизни тиклашдаги иштирокидан манфаатдор. Валиаҳд шаҳзода Украинага ва унинг келажагига сармоя киритиш ниятини тасдиқлади», деб ёзади Украина томони.
Саудия томонининг таъкидлашича, етакчилар энергетика, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилма каби соҳаларда «истиқболли сармоявий ва иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали сармоявий муносабатларни мустаҳкамлашга қатъийликларини яна бир бор тасдиқладилар». Зеленский ва бин Салмон, шунингдек, «нефт, газ, уларнинг ишлаб чиқарилиши ва нефт-кимё соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш истагини билдирди», дея қўшимча қилди Ар-Риёд.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон фуқаролари Хорватияга ишлаш учун жўнатилади
Ўзбекистон | 14:43
-
Зеленский АҚШнинг Россияга нисбатан «кучли қадамлари» ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон | 14:39
-
Тошкентда уч боласи билан тиланчилик қилиб юрган аёл қўлга олинди
Жамият | 14:39
-
SOHR: Минглаб алавийлар зўравонликлар туфайли Хмеймим базасига қочиб кирди
Жаҳон | 14:23
Мавзуга оид

14:39
Зеленский АҚШнинг Россияга нисбатан «кучли қадамлари» ҳақида огоҳлантирди

12:20
Сирский: Украина қуролли кучлари Курск областидан қисман чиқиб кетяпти

11:15
Рубио: Европа Иттифоқи санкциялари Украина бўйича музокаралар мавзуси бўлиши мумкин

09:10