Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Франция Миллий мажлиси раиси билан учрашди
Икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 13 март куни Париж шаҳридаги Бурбон саройида Франция Миллий мажлиси раиси Яэль Браун-Пиве билан учрашди.
Икки давлат ўртасидаги парламентлараро алмашинувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ушбу ташрифнинг тарихий аҳамияти, Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Франция парламенти қуйи палатаси раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни, вакиллик органларининг роли, хотин-қизлар, болалар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳамда экологик хавфсизлик кафолатлари кучайганини юқори баҳолади.
Ўзбекистон-Франция парламентлараро форумини ташкил этиш ва «йўл харитаси» асосида дўстлик гуруҳлари ишини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон етакчиси Миллий мажлис раисини жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясига таклиф этди.
Учрашув якунида Мирзиёев Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.
Мавзуга оид
08:59 / 11.12.2025
Трамп Европа етакчилари билан Украина юзасидан кескин баҳслашганини айтди
12:21 / 09.12.2025
FT: Франция ЕИга Россиянинг музлатилган активларини беришдан бош тортмоқда
00:22 / 08.12.2025
Макрон Хитойга қарши кескин чоралар кўрилиши билан таҳдид қилди
22:05 / 06.12.2025