Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Оила шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйгани учун Россияда турли муаммоларга дуч келган.
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Саха Республикаси Нерюнгри шаҳрида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ва унинг тўрт нафар фарзанди ватанга қайтарилди.
Маълум бўлишича, мазкур оила Нерюнгри шаҳрида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйгани учун турли муаммоларга дуч келган.
Дипломатик ваколатхона ходимлари зудлик билан ушбу оила билан учрашган, паспортини йўқотган болаларнинг онасига Ўзбекистонга қайтиш учун бепул гувоҳнома расмийлаштириб берган. Шунингдек, аёл ва унинг болаларининг Ўзбекистонга келиши учун авиачипта сотиб олинган.
Аввалроқ Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда Россиянинг Томск областида оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилган эди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025