Шолц АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлади
Германия канцлери АҚШнинг Россия ва Украина ўртасида 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади ва Вашингтоннинг Киевга ҳарбий ёрдами қайта тикланишини олқишлади.

Фото: Фото: Toby Melville / Getty Images
Германия канцлери Олаф Шолц АҚШнинг Россия ва Украина ўртасида 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади. 12 март, чоршанба куни Берлинда Европа Кенгаши раиси Антонио Кошта билан учрашувдан сўнг ҳукумат раҳбари вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш узоқ муддатли тинчликка эришиш йўлларини ўрганишга, шунингдек, ҳарбий асирларни алмашиш ва кўчирилган тинч аҳолини қайтаришга ёрдам беришини айтди.
Олаф Шолц АҚШдан Украинага ҳарбий ёрдамни қайта тиклашни ҳам қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, шу йўл билан америкаликлар «Россия президенти Вашингтон қўллаб-қувватлаши тугаши туфайли жанг майдонида оддийгина ғалаба қозонишга умид қила олмаслигини» аниқ кўрсатди. Кейинги саъй-ҳаракатлар, унинг фикрича, Украина кучли армияга эга демократик ва суверен давлат бўлиб қолишини таъминлашга қаратилган бўлиши керак.
Еврокомиссия раҳбари Европа хавфсизлиги учун «бурилиш нуқтаси»ни кўрмоқда
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўяётган бир пайтда Европа ва Украина хавфсизлиги «бурилиш нуқтасида» эканини айтди. Вазият ўта хавфли, деди фон дер Ляйен 6 март куни Брюсселда Украина президенти Володимир Зеленский ва Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Антонио Кошта билан Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича инқироз саммити очилиши олдидан сўзлаган нутқида.
«Бу Европа учун ҳал қилувчи лаҳза. Европа аниқ таҳдид билан юзма-юз турибди ва шунинг учун у ўзини ҳимоя қила олиши керак, биз Украинага ўзини ҳимоя қилиш ва мустаҳкам, адолатли тинчлик учун курашиш имкониятини беришимиз керак», — дея таъкидлади Еврокомиссия раҳбари. Шу муносабат билан у ЕИ мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарларига қайта қуролланиш режасини тақдим этди, унинг сўзларига кўра, бу 800 миллиард еврогача маблағ жалб қилиш имконини беради.
Фон дер Ляйен аъзо давлатларни қайта қуролланиш соҳасида қўллаб-қувватлаш учун «Европа Иттифоқини молиялаштиришнинг янги механизми»ни таклиф қилди. Ушбу восита 150 миллиард евро миқдоридаги кредитларни ўз ичига олиши керак, улар Европа Иттифоқи бюджети томонидан кафолатланади. У, шунингдек, тўрт йил давомида Европа бюджети қоидаларини вақтинча юмшатишга чақирди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди
Жамият | 19:41
-
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Жаҳон | 19:38
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
Мавзуга оид

15:34
TikTok’да 162 млн обуначига эга блогер Ҳаби Лейм АҚШдан чиқариб юборилди

08:00
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025