Германияда «катта коалиция» тузиш бўйича музокаралар бошланди
Бундестагга муддатидан олдин сайловлар ва дастлабки маслаҳатлашувлардан сўнг ХДИ/ХСИ ва ГСДП блоки расмий музокаралар лойиҳасини ишлаб чиқишга киришди. Ишчи гуруҳлардаги муҳокамалар натижалари 24 март куни тақдим этилиши режалаштирилган.

Фото: REUTERS
Бундестагга навбатдан ташқари сайловлардан икки ярим ҳафта ўтгач, Берлинда Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ва Христиан-социал иттифоқ (ХСИ) консерватив блоки ҳамда Германия Социал-демократик партияси (ГСДП) ўртасида ҳукмрон коалиция тузиш бўйича музокаралар бошланди. 13 март, пайшанба куни кечқурун Берлиндаги ХДИ қароргоҳида консерваторлар ва социал-демократларнинг музокара гуруҳлари учрашди.
Музокаралар 16 та ишчи гуруҳда бўлиб ўтади
Аввалроқ, бўлажак «катта» коалициянинг ҳар икки иштирокчиси музокараларда иштирок этадиган ўз делегациялари аъзолари номини маълум қилган эди. Улар ҳар бири 16 та иштирокчидан иборат 16 та турли ишчи гуруҳларда коалиция келишувини ишлаб чиқиши ва 24 мартгача коалиция келишуви бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак. Миграция, бюджет, солиқ ва мудофаа каби масалалар юзасидан мураккаб музокаралар кутилмоқда.
Ишчи гуруҳларнинг муҳокамаси натижалари музокараларнинг якуний босқичида тақдим этилади, унда 19 киши, жумладан, уч партия етакчилари – Германиянинг навбатдаги канцлери, христиан-демократ Фридрих Мерц, социал-демократлар Ларс Клингбайл ва Саскиа Эскен, шунингдек, Бавария бош вазири ва ХСИ раҳбари Маркус Зёдер иштирок этади.
23 феврал куни Бундестагга бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловлардан сўнг, овоз беришда ғолиб бўлган мухолифатдаги ХДИ/ХСИ блоки ҳозирги ҳукмрон коалиция аъзоси ГСДП билан дастлабки маслаҳатлашувларни бошлади. Ушбу босқич 8 март куни якунланди ва натижада бир қатор йўналишлар бўйича муросага келиш, жумладан, миграция сиёсатини қатъийлаштириш, шунингдек, молия сиёсатидаги кенг кўламли ўзгаришларни назарда тутувчи асос ҳужжати лойиҳаси тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди
Жамият | 10:04
-
АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор
Жаҳон | 08:37
-
АҚШ Трамп буйруғидан кейин Ямандаги ҳусийчиларга авиазарбалар бермоқда
Жаҳон | 07:48
-
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 23:32 / 15.03.2025
Мавзуга оид

20:52 / 15.03.2025
Германияда тиббиёт ходими сменани «тинч ўтказиш» учун 9 кишини ўлдирганликда айбланди

15:27 / 15.03.2025
Германиянинг Украинага ёрдами 3 миллиард еврога оширилади

19:18 / 12.03.2025
“Талаблари жуда оғир, ҳукумат қийинчиликларга дуч келади” – Германиядаги иш ташлашлар ҳақида суҳбат

12:45 / 10.03.2025