Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларга электр ва газ учун тўловларни онлайн тўлашга рухсат берилди
Энди юридик шахслар мобил иловалар орқали электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкин.
Юридик шахсларга коммунал тўловларни мобил иловалар орқали онлайн тўлашга рухсат берилди. Марказий банк бошқаруви раисининг тегишли буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.
Буйруқ билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 19-банди биринчи хатбошиси «давлат божи ва йиғимларни тўлаш» деган сўзлардан кейин «мобил иловалар орқали электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни амалга ошириш» деган сўзлар билан тўлдирилди.
Энди юридик шахслар мобил иловалар орқали электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни миллий валютадаги банк корпоратив карталаридан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 июлдан аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, шунингдек, газ, нефть маҳсулотларини сотувчи ва мол-мулкини ижарага берувчи компаниялар электрон тўлов тизимларига уланиши шарт этиб белгиланди. Электрон тўловларни қабул қилишни рад этиш терминаллар орқали тўловни рад этишга тенглаштирилади ва қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026