Жаҳон | 15:03 / 15.03.2025
4148
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади

Шу йилнинг 4-6 апрел кунлари  Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида илк бор Орол маданият саммити бўлиб ўтади.

Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, ушбу саммит ҳар 18 ойда бир маротаба ўтказилиб, Қорақалпоғистоннинг барқарор ривожланишига хизмат қиладиган экологик, ижтимоий ва маданий ечимларни топиш учун маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассом ва олимларни бирлаштиради.

Хитойнинг "Синхуа" давлат ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, саммит Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид