Буюк Британияда тилла унитазни ўғирлашга алоқадорлар суд қилинди
Оғирлиги қарийб 100 килога етадиган тилладан ишланган унитаз 2019 йилда Бленхейм саройидаги кўргазмадан ўғирлаб кетилганди.

Фото: Leon Neal
Оксфорд қироллик суди 2019 йилда тилладан ясалган унитазни ўғирлаган икки гумонланувчи ишини кўриб чиқди. Суд Майкл Жонсни ўғирлик ва бузиб киришда, Фред Доу эса ўғирланган буюмни ташиш мақсадида тил бириктиришда айбдор деб топди.
Олдинроқ суд жиноятнинг яна бир иштирокчиси Жеймс Шинни ўғирлик ва бузиб кириш ҳамда ўғирланган буюмни ташиш мақсадида тил бириктиришда айбдор деб топган эди. Гумонланувчилардан яна бири оқланган. Майкл Жонс ва Фред Доуга нисбатан ҳукм кейинроқ чиқарилади.
Тилла унитаз — италиялик ижодкор Маурицио Каттелан томонидан Ню-Йоркдаги Соломон Гуггенҳайм музейи учун ясалган замонавий санъат объекти ҳисобланади. Муаллиф ўз асарини «Америка» деб номлаган. Унитаз ўғирлаб кетилишидан олдин 6 миллион долларга суғурталанган эди, уни тайёрлашда эса тахминан 4 миллион долларлик олтиндан фойдаланилган.
2019 йилда ушбу объект Бленхейм саройидаги кўргазманинг бир қисмига айланганди. Мазкур сарой Малборо герцоглари қароргоҳи бўлиб, у ерда Уинстон Черчилл туғилган. Кўргазмага ташриф буюрганлар ундан ўз мақсадида фойдаланиши мумкин эди. Каттеланнинг сўзларига кўра, у ўз асари орқали тенгсизлик ва санъат бозоридаги муаммоларга эътибор қаратмоқчи бўлган.
Ўша йилнинг сентябр ойида жиноятчилар юк машинасида саройнинг ёғоч дарвозасини бузиб, бино ичига киришга муваффақ бўлган. Сўнг улар оғирлиги 100 килограммга етадиган унитазни олиб кетган. Тергов маълумотларига кўра, улар унитазни майда бўлакларга бўлиб, сотиб юборган.
Ўтган йили Маурицио Каттеланнинг деворга скоч лентаси билан ёпиштирилган банандан иборат асари 6,2 миллион долларга сотилган эди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
SSJ-100 ҳалокати: Давлатлараро авиация қўмитаси масъулиятни экипажга юклади
Жаҳон | 11:03
-
Британияда ишламоқчи бўлганлар учун таълим дастурлари амалга оширилади
Ўзбекистон | 10:43
-
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
Жаҳон | 10:29
-
Зеленский Киевда тинчликпарвар кучлар бўйича йиғилиш ўтказилишини эълон қилди
Жаҳон | 10:22
Мавзуга оид

18:39 / 27.03.2025
Англия полициячилари меъёридан ортиқ ишлаётгани сабаб жиноятларни фош эта олмаяпти

22:08 / 25.03.2025
Буюк Британияда 2 минг йиллик тарихга эга хазина топилди

18:16 / 24.03.2025
Британияда 50 мингга яқин давлат хизматчиси қисқартирилиши мумкин

16:44 / 24.03.2025