Италияда тўлиқ сунъий интеллект томонидан ёзилган биринчи газета чоп этилди
Сунъий интеллект газетадаги барча мақолаларни, уларнинг сарлавҳаларини ёзган ва ҳатто кинояли изоҳлар ҳам қўшган.

Фото: The Guardian
Италиянинг Il Foglio газетаси сунъий интеллект томонидан тўлиқ яратилган биринчи сонини чиқарди. Сунъий интеллект (СИ) газетадаги барча мақолаларни, уларнинг сарлавҳаларини ёзган ва ҳатто кинояли изоҳлар ҳам қўшган, деб ёзади The Guardian.
Il Foglio бош муҳаррири Клаудио Черасанинг таъкидлашича, нашр сунъий интеллект технологиялари замонавий журналистикани қандай ўзгартираётганини кўрсатиш учун ушбу тажрибага журъат этган. Il Foglio AI нинг махсус сони 18 март куни чиққан. У тўрт саҳифадан иборат бўлиб, газетани ҳам босма, ҳам онлайн шаклда ўқиш мумкин.
«Бу бутунлай сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги биринчи кундалик газета: мақолалар ва сарлавҳалардан тортиб иқтибослар ва шарҳларгача,» — дейди Чераса.
Муҳаррирнинг айтишича, мазкур лойиҳада журналистлар фақатгина сунъий интеллектга саволлар бериш ва жавобларни текшириш билан чекланган. Унинг сўзларига, нейротармоқ грамматик хатоларсиз, содда ва тушунарли мақолалар ёзган. Бунда бирорта материалда ҳам одамларнинг тўғридан-тўғри иқтибослари келтирилмаган. Анъанавий журналистикадан фарқли ўлароқ, бу сонда шахсий фикрлар, чуқур таҳлиллар ёки жонли суҳбатлар ўрин олмаган.
Черасанинг фикрича, ушбу тажриба сунъий интеллект янгиликлар яратиш жараёнига қандай мос келиши мумкинлигини тушунишга ёрдам беради.
Бошқа йирик нашрлар ҳам вазифаларни автоматлаштириш ва мақолалар тайёрлашда нейротармоқлардан фойдаланаётганини тан олмоқда. Масалан, Associated Press ахборот агентлиги журналистлар учун СИ имкониятларидан фойдаланиш бўйича қўлланма ишлаб чиққан. Агентлик нейротармоқлар муҳаррирларга сарлавҳалар ёки мақолага ғоя тайёрлашда ёрдам беришига умид қилмоқда.
Мавзуга оид

20:59 / 26.03.2025
Alibaba ва BMW биргаликда Хитойдаги автомобиллар учун сунъий интеллект ишлаб чиқади

10:54 / 24.03.2025
ChatGPT билан мунтазам мулоқот хавфли оқибатларга олиб келиши маълум қилинди

18:19 / 22.03.2025
ChatGPT норвегиялик эркак икки фарзандини ўлдирганини тўқиди

11:52 / 22.03.2025