Москвада янги турар жой биноларини ҳиндистонлик ишчилар қуришни бошлади
Россия ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳиндлар орқали ҳал этишга уринмоқда. Таъкидланишича, уларнинг аксарияти рус тилини деярли билмайди, мулоқотни йўлга қўйишда эса «сунъий интеллект»дан фойдаланиляпти.

Фото: Getty images
Россияда девелоперлар қурилишларда кадрлар етишмаётгани сабаб Жануби-Шарқий Осиё давлатларидан ишчиларни ёллашни бошлади. «Самолёт» давлат компанияси операцион директори Алексей Акиндиновнинг сўзларига кўра, компания тест режимида Ҳиндистондан ишчилар олиб келишни йўлга қўйган.
Қайд этилишича, узоқ хориж давлатларидан ишчиларни олиб келиш Марказий Осиё давлатлари кадрларидан арзонга тушмоқда.
Акиндиновнинг таъкидлашича, гап паст малакали кадрлар — турли ишларни бажарувчи ишчилар ҳақида кетмоқда. Уларнинг аксарияти рус тилини деярли билмайди, бироқ мулоқотни йўлга қўйишда «сунъий интеллект» ёрдам бермоқда. У Россия бизнесини кадрлар етишмовчилигини бартараф этишда фақат Марказий Осиёга таянишдан воз кечишга ва «бу муаммони ҳал қилишга имкон берадиган ҳар қандай усуллардан» фойдаланишга чақирди.
«Нега биз Ҳиндистон, Покистон, Африка бозорига кириб кўрмаслигимиз керак? Кўпчилик у ердан ишчилар олиб келаётганини биламан. Яқинда қора танлилар турар жой мажмуаларида реп айтаётгани акс этган видеолар тарқалди... Менимча, бу янги ҳақиқат», – дея хулоса қилди Акиндинов.
Январ ойида Миллий қурувчилар уюшмаси президенти Антон Глушков Ҳиндистондан келаётган меҳнат муҳожирларига бўлган талаб ортиб бораётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай ишчи кучи ўзининг арзонлиги билан девелоперлар учун жозибадор ҳисобланади. Шунингдек, Россия компаниялари ҳинд ишчилари билан ишлаш тажрибасига унчалик эга бўлмаса-да, уларни юқори малака талаб қилмайдиган объектларга фаол жалб қилмоқда.
Олдинроқ Россия Мянма, Хитой, Ветнам, Ҳиндистон, Туркия ва Африка давлатларидан меҳнат мигрантларини жалб қилишни бошлаганди. Шунингдек, Россия компаниялари Кения, Зимбабве, Камерун, Замбия, Жазоир, Серра-Леоне ва Марказий Африка Республикасидан ишчиларни ёллашга уринмоқда.
Мавзуга оид

20:47 / 27.03.2025
Панама Россия ва Эрон «махфий флоти»га алоқадор 128 та кемадан рухсатномани қайтариб олади

20:42 / 27.03.2025
Европа давлатлари Россияга қарши санкцияларни юмшатишдан бош тортди

11:06 / 27.03.2025
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна 3000 аскар юборди

09:00 / 27.03.2025